Риштонда «Damas» велосипедчини уриб юбориши оқибатида велосипед ҳайдовчиси ҳалок бўлди

Фарғона вилояти Риштон туманида «Damas» ва велосипед иштирокида ЙТҲ содир бўлди. Бунинг оқибатида велосипедчи воқеа жойида ҳалок бўлди. Бу ҳақда Фарғона вилояти ИИБ ахборот хизмати хабар қилди.

Фото: Фарғона вилояти ИИБ ахборот хизмати

Хабарга кўра, ушбу воқеа тумандаги Чек Жалаер қишлоғида содир бўлган. Э.Д. «Damas» автомашинасини бошқариб кетаётиб, қатнов қисмини велосипедда кесиб ўтаётган Ў.М.ни уриб юбориши оқибатида Ў.М. тан жароҳати олиб воқеа жойида ҳалок бўлган.

Фото: Фарғона вилояти ИИБ ахборот хизмати

Қайд этилишича, мазкур ҳолат юзасидан Риштон тумани ИИБ ҳузуридаги тергов бўлинмаси томонидан Жиноят кодексининг 266-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, Қувада «Nexia-2» ва велосипед иштирокидаги ЙТҲда велосипедчи ҳалок бўлгани ҳамда Учқўрғонда «Matiz» велосипедчини уриб юборгани ҳақида хабар берилганди.

Янгиликлар