Қувада «Nexia-2» ва велосипед иштирокидаги ЙТҲда велосипедчи ҳалок бўлди

Фарғона вилояти Қува туманида «Nexia-2» ҳайдовчиси велосипедчини уриб юбориши оқибатида велосипед ҳайдовчиси ҳалок бўлди. Бу ҳақда вилоят Ички ишлар бошқармаси матбуот хизмати хабар берди.

Фото: Фарғона вилояти ИИБ матбуот хизмати

Маълум қилинишича, 27 август куни фуқаро П.С. бошқарувидаги «Nexia-2» русумли автомашинасини «Қалъача» МФЙ ҳудудида бошқариб кетаётиб, қатнов қисмини велосипедда кесиб ўтаётган Қ.Б.ни уриб юборган. Оқибатда Қ.Б. тан жароҳати олиб, ҳодиса жойида вафот этган.

Фото: Фарғона вилояти ИИБ матбуот хизмати

Қайд этилишича, мазкур ҳолат юзасидан Қува тумани ИИБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 266-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилган. Ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Фарғонада «Damas» ва «Labo» тўқнашиши оқибатида бир киши ҳалок бўлгани, Марғилонда «Cobalt» ва «Spark» тўқнашиши оқибатида 2 киши ҳалок бўлгани, Бувайдада эса 2 та «Nexia-2» ва велосипед иштирокида ЙТҲ содир бўлиб, велосипед ҳайдовчиси касалхонада вафот этгани ҳақида хабар берилган эди.

Янгиликлар