Фарғонада «Damas» ва «Labo» тўқнашиши оқибатида бир киши ҳалок бўлди

Фарғона вилояти Бағдод туманида 18 август куни «Damas» ва «Labo» тўқнашуви содир бўлди. Оқибатда «Labo» ҳайдовчиси оғир тан жароҳатлар олиб, шифохонада вафот этди. Бу ҳақда Фарғона вилояти ИИБ ахборот хизмати хабар қилди. 

 

Фото: Фарғона вилояти ИИБ матбуот хизмати

Хабарга кўра, фуқаро A.A. бошқарувидаги «Damas» русумли автомашинасини Бағдод туманидаги Қўрғонча қишлоғи ҳудудида бошқариб кетаётиб, қарама-қарши ҳаракатланиб келаётган О.К. бошқарувидаги «Labo» русумли автомашина билан тўқнашиши оқибатида «Labo» ҳайдовчиси К.Одилов оғир тан жарохати олиб, шифохонада вафот этган. Шунингдек, «Labo» автомашинаси йўловчиси О.Л. ва «Damas» ҳайдовчиси A.A.лар тан жароҳати билан шифохонага ётқизилган.

Фото: Фарғона вилояти ИИБ матбуот хизмати

Қайд этилишича, мазкур ҳолат юзасидан Бағдод тумани ИИБ ҳузуридаги тергов бўлинмаси томонидан Жиноят кодексининг 266-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Фарғонада «Captiva» ҳайдовчиси пиёдани уриб юбориб, фуқаро воқеа жойида ҳалок бўлгани, Фарғонада «Damas» ва мотоцикл тўқнашуви оқибатида бир киши ҳалок бўлгани ҳамда Қамчиқ довонида «Cobalt» ариққа ағдарилиб кетгани ҳақда хабар қилинганди.

Янгиликлар