Фарғонада «Captiva» ҳайдовчиси пиёдани уриб юборди. Фуқаро воқеа жойида ҳалок бўлди (видео)

Фарғона туманида «Captiva» ҳайдовчиси пиёдалар йўлагидан ўтаётган фуқарони уриб юборди. Пиёда воқеа жойида ҳалок бўлди. Бу ҳақда вилоят Ички ишлар бошқармаси матбуот хизмати хабар берди.

Маълум қилинишича, 14 август соат 16:30 атрофида Фарғона туманида 4Р-144 Фарғона—Водил йўналишининг 6-километрида пиёдалар йўлагидан ўтаётган 59 ёшли фуқарони 1993 йилда туғилган «Captiva» ҳайдовчиси уриб юборда. Оқибатда пиёда воқеа жойида ҳалок бўлган.

Кадр: Telegram

Қайд этилишича, ҳозирда туман ИИБ томонидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Фарғонада «Lasetti» ҳайдовчиси уриб юборган пиёда воқеа жойида вафот этгани ҳамда Қувада «Damas» ва «Spark» иштирокида ЙТҲ содир бўлгани ҳақида хабар берилган эди. Кейинчалик Марғилонда «Ваз-2103» ва «Damas» автомобиллари тўқнашиб кетгани маълум қилинди.

Шунингдек, Олтиариқда «Nexia-2» ва «Lacetti» иштирокида ЙТҲ содир бўлганди.

Янгиликлар