Фарғонада «Damas» ва мотоцикл тўқнашуви оқибатида бир киши ҳалок бўлди

Фарғона вилояти Тошлоқ туманида 17 август куни «Damas» русумли автомашина ҳамда «IJ» русумли мотоцикл тўқнашуви рўй берди. Бу ҳақда вилоят Ички ишлар бошқармаси хабар қилди.

Фото: Фарғона вилояти Ички ишлар бошқармаси матбуот хизмати

Хабарга кўра, Тошлоқ туманида фуқаро Э.Х. «Damas» русумли автомашинасини «Яккатут » МФЙ ҳудудида бошқариб кетаётиб, қарама-қарши йўналишда ҳаракатланиб келаётган A.Т. бошқарувидаги «IJ» русумли мотоцикл билан тўқнашиши оқибатида мотоцикл ҳайдовчиси A.Т. тан жароҳати олиб, шифохонада вафот этган.

Фото: Фарғона вилояти Ички ишлар бошқармаси матбуот хизмати

Қайд этилишича, мазкур ҳолат юзасидан Тошлоқ тумани ИИБ ҳузуридаги тергов бўлинмаси томонидан Жиноят кодексининг 266-моддаси (Транспорт воситалари ҳаракати ёки улардан фойдаланиш хавфсизлиги қоидаларини бузиш) 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Ургутда «ЗИЛ» ва «Cobalt» тўқнашиб кетиши оқибатида 4 киши ҳалок бўлгани ҳақда хабар берилганди.

Шунингдек, Попда «Nexia» ва юк машинаси тўқнашиши оқибатида бир киши ҳалок бўлгани маълум қилинганди.

Янгиликлар