Қамчиқ довонида «Cobalt» ариққа ағдарилиб кетди (фото)

Қамчиқ довонида ҳайдовчининг хушёрликни йўқотиши оқибатида «Cobalt» автомобили ариққа ақдарилиб кетган. Бу ҳақида Фавқулодда вазиятлар вазирлиги хабар берди.

Фото: Фавқулодда вазиятлар вазирлиги матбуот хизмати

Фото: Фавқулодда вазиятлар вазирлиги матбуот хизмати

Маълумотларга кўра, 11 август куни соат 08:05 да Қамчиқ довонидан ўтган A-373, Тошкент—Ўш автомагистралининг 206.5 километрида автоҳалокат юзага келди. Ҳайдовчи ҳаракат чоғида бутунлай хушёрликни йўқотган ва оқибатда автомашина ариққа ағдарилиб кетган. Машина ичидаги одамлар омон қолган.

Фото: Фавқулодда вазиятлар вазирлиги матбуот хизмати

Зиён етган автомобилга ёрдам кўрсатиш учун Қамчиқ Махсус қидирув, ёнғин-қутқарув бошқармаси ходимлари ва Йўл-патруль хизмати ходимлари етиб келиб, ариқ ичидан машинани чиқариб олишда ёрдам кўрсатди.

Аввалроқ Ғиждувонда «Москвич»нинг ариққа ағдарилиб кетиши оқибатида икки йўловчи вафот этганди.

Шунингдек, Ўзбекистон туманида юк машинаси уриб юборган фуқаро воқеа жойида вафот этгани, Наманганда «Мatiz» ва велосипед иштирокида ЙТҲ содир бўлиши оқибатда велосипедчи ҳалок бўлгани ҳақида хабар берилганди.