Учқўрғонда «Matiz» велосипедчини уриб юборди. ЙТҲ оқибатида велосипед ҳайдовчиси вафот этган

Наманган вилояти Учқўрғон туманида «Matiz» ҳайдовчиси велосипедчини уриб юбориши оқибатида велосипедчи вафот этди.  Бу ҳақида Наманган вилояти Ички ишлар бошқармаси ахборот хизмати хабар берди.

Фото: Ички ишлар бошқармаси ахборот хизмати

Наманган вилояти Учқўрғон туманида яшовчи фуқаро 30 июль куни соат 01:30 ларда Хаққулобод-Учқўрғон йўлида ўзига тегишли бўлмаган «Matiz»ни ишонч қоғози орқали ҳайдаб кетаётган вақтида ҳаракат хавфсизлигини таъминлай олмаган. Оқибатда ўзига қарама-қарши йўналишда ҳаракатланиб келаётган велосипедчини уриб юборган. Велосипедчи тан жароҳати олиб, шифохонада вафот этган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 266-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.

Аввалроқ Қувасойда «Spark» ва велосипед иштирокида ЙТҲ содир бўлди. Велосипедчи воқеа жойида вафот этгани, Қўқонда «Cobalt», «Lacetti» ва мотоцикл иштирокида ЙТҲ содир бўлгани ва мотоцикл ҳайдовчиси воқеа жойида ҳалок бўлгани ҳақда хабар берилган эди. 

Янгиликлар