Бешариқда «Damas» велосипедчини уриб юборди. Жабрланувчи касалхонада вафот этди

Фарғона вилояти Бешариқ туманида 30 август куни «Damas» ва велосипед иштирокида ЙТҲ содир бўлди, оқибатда велосипедчи оғир тан жароҳати олиб, шифохонада вафот этди. Бу ҳақда Фарғона вилояти ИИБ aхборот хизмати хабар қилди.

 

Фото: Фарғона вилояти ИИБ aхборот хизмати

Хабарга кўра, 30 август куни фуқаро Ю.Х. «Damas» русумли автомашинасини «Янги Ҳаёт» МФЙ ҳудудида бошқариб кетаётиб, қатнов қисмини велосипедда кесиб ўтаётган велосипедчи Т.Ё.ни уриб юбориши оқибатида Т.Ё. тан жароҳати олиб, шифохонада вафот этган.

Қайд этилишича, мазкур ҳолат юзасидан Бешариқ тумани ИИБ ҳузуридаги тергов бўлинмаси томонидан Жиноят кодексининг 266-моддаси (Транспорт воситалари ҳаракати ёки улардан фойдаланиш хавфсизлиги қоидаларини бузиш) 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, Қувада «Nexia-2» ва велосипед иштирокидаги ЙТҲда велосипедчи ҳалок бўлгани ҳамда Учқўрғонда «Matiz» велосипедчини уриб юборгани ҳақида хабар қилинганди.

Янгиликлар