Бешариқда тандирхонасида марихуана сақлаб келган шахс қўлга олинди

Фарғона вилояти Бешариқ туманида тандирхонасида марихуана сақлаб келаётган шахс қўлга олинди. Бу ҳақда вилоят ИИБ ахборот хизмати хабар қилди.

Хабарга кўра, туманда 9 cентябрь, чоршанба куни ўтказилган тезкор тадбир давомида «Рапқон» МФЙ ҳудудида яшовчи О.Ж.нинг яшаш хонадони холислар иштирокида кўздан кечирилганда, тандирхонасида қонунга хилоф равишда марихуана гиёҳвандлик моддасини сақлаб келаётганлиги аниқланиб, далилий аёш тариқасида олинган.

Ҳолат юзасидан Бешариқ тумани ИИБ ҳузуридаги тергов бўлинмаси томонидан Жиноят кодексининг 276-моддаси (Гиёвандлик воситалари, уларнинг аналоглари ёки психотроп моддаларни ўтказиш мақсадини кўзламай қонунга хилоф равишда тайёрлаш, эгаллаш, сақлаш ва бошқа ҳаракатлар) 2-қисми билан жиноят иши кўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, Жиноят кодексининг 276-моддаси 2-қисмида кўрсатилган жиноятни содир этган шахс беш йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.

Аввалроқ Фарғонада уйида кўп миқдорда, Aсакада 570 граммдан ортиқ ҳамда Фарғонада молхонасида 2 пакет марихуана сақлаб келган шахслар қўлга олингани ҳақида хабар берилганди.

Янгиликлар