Оқдарё туман тиббиёт бирлашмасига раҳбар тайинланди

Соғлиқни сақлаш вазирининг буйруғига асосан 14 октябрь куни Бобобеков Иброҳим Бекмирзаевич Оқдарё туман тиббиёт бирлашмаси бошлиғи лавозимига тайинланди. Бу ҳақда туман ҳокимлиги ахборот хизмати «Tez News»га маълум қилди.

Фото: Оқдарё туман ҳокимлиги ахборот хизмати

Таъкидланишича, Иброҳим Бобобеков 1974 йил 16 январь куни туғилган. Маълумоти олий. 2012 йилда Самарқанд давлат тиббиёт институтини (кундузги) тамомлаган.

Маълумот ўрнида Иброҳим Бобобеков 2014—2017 йилда Самарқанд вилоят ортопедия ва шикастланиш оқибатлари шифохонасининг даволаш ишлари бўйича бош врач муовини, 2019—2020 йилда Самарқанд вилоят Юқумли касалликлар шифохонаси бош врачи лавозимларида ишлаган.

Аввалроқ Бухоро вилояти Транспорт бошқармасига бошлиқ тайинлангани ҳақида хабар берилганди.

Янгиликлар