Қўрғонтепа туман Давлат солиқ инспекциясига янги раҳбар тайинланди
Aндижон вилояти Қўрғонтепа туманида 13 октябрь куни Қурбонов Aзизбек Сотволдиевич Давлат солиқ инспекциясига раҳбар этиб тайинланди. Бу ҳақда туман ҳокимлиги ахборот хизмати хабар берди.
Таъкидланишича, 13 октябрь куни Қўрғонтепа тумани Давлат солиқ инспекциясига Марҳамат туман солиқ инспекцияси раҳбари лавозимида фаолият юритиб келган Қурбонов Aзизбек Сотволдиевич раҳбар этиб тайинланди.
Маълумот ўрнида, бунга қадар Қўрғонтепа туман солиқ қўмитаси раҳбари лавозимида ҳозирги вақтда Aндижон вилояти Давлат солиқ бошқармаси бошлиғи ўринбосари лавозимини эгаллаган Зафарбек Мирзааҳмедов фаолият юритиб келган эди. Инспекция раҳбари бир вақтни ўзида 4-сектор раҳбари вазифасида ҳам фаолият юритади.
Aввалроқ Андижон вилояти Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бошқармаси бошлиғига биринчи ўринбосар тайинлангани ҳақида хабар берилганди.