Андижон вилояти Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бошқармаси бошлиғига биринчи ўринбосар тайинланди
Андижон вилояти Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бошқармаси бошлиғининг Хотин-қизларнинг ижтимоий-сиёсий фаоллигини ошириш бўйича биринчи ўринбосари лавозимига Солиева Шаҳлохон Адҳамжоновна тайинланди. Бу ҳақда Андижон вилояти ҳокимлиги «Tez News»га хабар қилди.
Маълум қилигишича, тайинловга қадар Шаҳлохон Солиева «Ҳунарманд» уюшмаси Андижон вилояти бошқармаси бошлиғи лавозимида фаолият юритган.
Шунингдек, вилоят ҳокимлиги шу пайтга қадар ушбу лавозимда ишлаган Низомова Мавлудахон Шералиевнани вилоят ҳокимлиги Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш масалалари бўйича котибият мудири вазифасида фаолиятини давом эттиришини айтиб ўтган.
Аввалроқ Aндижон вилоят касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмасига ва Наманган вилояти кичик саноат зоналари дирекциясига янги раҳбар тайинлангани ҳақида хабар берилганди. Шунингдек, Шофиркон тумани мактабгача таълим бўлимига янги мудир, Уйчи тумани ҳокимига биринчи ўринбосар ҳамда Ёшлар иттифоқи Наманган вилоят Кенгашига раҳбар тайинлангани маълум қилинганди.