Қаршида Ўзбекистондаги биринчи заргарлик мактаби иш бошлади (фото)

Қашқадарё вилояти Қарши шаҳрида республикада биринчи заргарлик мактаби ва «Одина» ҳунармандлар маркази иш бошлади. Бу ҳақда «Tez News» мухбири Шоҳруҳ Ҳайдаров хабар берди.

Фото: «Tez News»

Қайд этилишича, ушбу марказда 13 та катта-кичик ҳужралар ташкил этилиб, уларда заргарлик, каштачилик, ёғоч ўймакорлиги, ганчкорлик, соатсозлик, миллий либослар тикиш ва гилам тўқиш ишлари билан шуғулланувчи ҳунармандлар иш бошлаган. Шу билан бирга, 20 та янги иш ўрни яратилган. Шунингдек, бу ерда Ўзбекистонда илк бор ташкил этилган заргарлик мактаби ҳам очилган. Хусусан, унда заргарликнинг Қорақалпоқ—Хоразм, Бухоро—Самарқанд, Тошкент—Фарғона, Қашқадарё—Сурҳондарё мактаби намуналари ўрин олган.

Тошкент шаҳрида 2019 йил 27 декабрда Президент ва ёшлар учрашувида қашқадарёлик заргар Шариф Раупов вилоятда заргарлик мактаби очиш таклифини киритган ва шундан сўнг Қашқадарёда мактабнинг ва ҳунармандлар марказининг яратиш ишлари бошланган.

Фото: «Tez News»

«Олти сулоланинг давомчиси сифатида 12 йилдан буён заргарлик билан шуғулланиб келаман. Шахсан ўзим, 2019 йилда Қўқонда ўтказилган фестивалда «Йилнинг энг ёш ҳунарманди» номинациясини қўлга киритганман. Биз яратган буюмлар юртимизга саёҳатга келганлар, қандай турист бўлмасин, уларнинг ёнидан шунчаки ўтиб кетолмайди. Тақинчоқлар орқали ҳунарманднинг қандайдир ҳарорти ўтади, деб ўйлайман. Фаолиятим давомида XIV—XIX асрларгача тайёрланган, Ўзбекистондан олиб чиқиб кетилган ноёб заргарлик буюмларининг нусхасини яратишга муваффақ бўлдим. Мана шу марказда ҳам улардан айримларини кўришингиз мумкин», — дейди заргар Шариф Раупов.

Фото: «Tez News»

Фото: «Tez News»

Фото: «Tez News»

Унинг айтишича, мактабнинг очилиши орқали шу пайтгача бир-бирига қоришиб кетган ноёб заргарлик мактабларини қайтадан тиклаш имконияти юзага келади. Шунингдек, марказда ўзбек халқ ҳунармандчилигини аск эттирувчи маҳсулотларини билан тўлдирилган галерея фаолияти йўлга қуйилади.

Фото: «Tez News»

Фото: «Tez News»

Фото: «Tez News»

Фото: «Tez News»

Фото: «Tez News»

Фото: «Tez News»

Аввалроқ Наманганда Марказий Осиёда ягона бўлган заргарлик маркази очилиши ҳақида хабар берилганди.

Янгиликлар