Германияда «коронавирус турмаси» қурилади

Германияда «коронавирус турмаси» қурилади. Бу ҳақда Telegram’даги «Koronavirus info» каналида хабар берилди.

Фото: «AFP»

Маълум қилинишича, махсус марказда карантин қоидаларини бир неча маротаба бузганлар ва хавфсизлик чораларига риоя қилишни қатъиян истамаётганлар сақланиши режалаштирилган. Маҳаллий ҳукуматга кўра, дастлаб ашаддий қоидабузарларга огоҳлантириш юборилади, сўнгра улардан жарима ундирилади ва улар шундан кейин ҳам ўзларини назорат қилмасалар, унда «коронавирус турмаси»га жўнатиладилар.

Маълумот учун, 16 январь Тошкент вақти билан соат 14:30 ҳолатига кўра, Германияда коронавирусга чалинганлар сони 2 023 802 нафарни ташкил этмоқда. Вирус юқтирганларнинг 1 657 900 нафари касалликдан бутунлай соғайган. 69 949 нафари эса, вафот этгани қайд этилган.

Янгиликлар