Қорақалпоғистонда 4 кишига имтиҳонсиз «права» олиб бермоқчи бўлган автомактаб ходими ушланди

Қорақалпоғистоннинг Беруний туманида 4 кишига имтиҳонсиз «права» олиб бермоқчи бўлган автомактаб ходими қўлга олинди.

Маълум бўлишича, Бош прокуратура ҳузуридаги департамент ҳамда ДХХнинг Беруний тумани бўлимлари томонидан тезкор тадбир ўтказилган. «Б.А.» МЧЖ ўргатувчи устаси Н.Н. фуқаро З.Н.га ва унинг 3 нафар танишига ўқув жараёнларига умуман қатнаштирмасдан, имтиҳонлардан ўтказиб, ҳайдовчилик гувоҳномасини олиб беришни ваъда қилган.

У бунинг эвазига 800 доллар ва 16 миллион сўмни олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган. Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (Фирибгарлик) ва 211-моддаси (Пора бериш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Янгиликлар