Самарқандда ноқонуний ароқ ишлаб чиқариш цехи фош қилинди

Самарқанд вилоятининг Нарпай туманида ноқонуний равишда спиртли ичимликлар ишлаб чиқариш цехи фош қилинди.

Маълум қилинишича, фуқаро У.И. яқин қариндошлари ва танишларидан иборат жиноий гуруҳ тузиб, ноқонуний равишда қўлбола спиртли ичимликлар маҳсулотларини тайёрлаш, қадоқлаш яширин цехини ташкил қилган.

Яширин цехда 36 хил турдаги 1068 дона шиша идишларга қадоқланган тайёр ароқ ҳамда 70 литр қадоқланмаган алкоголь маҳсулоти ва 687 та акциз маркаси аниқланиб, тегишли тартибда процессуал ҳужжатлаштирилган.

Мазкур цехда тайёрланган махсулотлар вилоятнинг Нарпай, Пахтачи туманлари ҳамда Навоий вилоятидаги дўкон ва ошхоналарга сотиб келингани маълум бўлди.

Ҳолат юзасидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.