Энди магистратурага киришда имтиҳон топширилмайди

Шунингдек, давлат олий таълим муассасалари магистратурасига қабул бир йилда икки марта – август ва январь ойларида ташкил этилади.

Бунда:

  • август ойидаги қабул – навбатдаги ўқув йили учун тасдиқланган давлат гранти ва тўлов-контракт асосидаги ҳамда молиявий мустақиллик берилган олий таълим муассасаларининг кузатув кенгашлари томонидан тасдиқланган тўлов-контракт асосидаги қабул параметрларига мувофиқ;
  • январь ойидаги қабул – дастлабки қабул натижаларига кўра тўлмаган ўринлар ҳамда Давлат комиссияси томонидан тасдиқланган қўшимча тўлов-контракт асосидаги қабул параметрларига мувофиқ амалга оширилади;

Давлат ОТМлари магистратурасига қўшимча қабул параметрлари асосида ўқишга қабул қилинган абитуриентларнинг тўлов-контракт суммаси бир талабага тўғри келадиган реал харажатлардан келиб чиқиб, олий таълим муассасаси томонидан мустақил белгилайди.

Қуйидагилар давлат бюджети ҳисобидан қоплаб берилади:

  • 2021/22 ўқув йилида давлат ОТМлари магистратурасига талабаликка қабул қилиниб, тўлов-контракт асосида ўқиётган хотин-қизларнинг 2022/2023 ўқув йили учун тўлов-контракт миқдори;
  • 2022/23 ўқув йилидан бошлаб, давлат ОТМлари магистратурасига ажратилган қабул квоталари доирасида базавий тўлов-контракт асосида талабаликка қабул қилинган хотин-қизларнинг тўлов-контракт миқдори.

Янгиликлар