Шуҳрат Aбдураҳмонов кириш имтиҳонлари ўтказиладиган «Баркамол авлод» стадиони билан танишди (фото)

Aндижон вилояти ҳокими Шуҳрат Aбдураҳмонов кириш имтиҳонлари ўтказиладиган «Баркамол авлод» болалар ва ўсмирлар спорт мактаби билан танишди. Бу ҳақда вилоят ҳокимлиги матбуот хизмати хабар берди.

Фото: Aндижон вилояти матбуот хизмати

Маълум қилинишича, 16 август вилоят ҳокими стадионда амалга оширилаётган ишлар билан танишган.

Фото: Aндижон вилояти матбуот хизмати

Шунингдек, Шуҳрат Aбдураҳмонов тест жараёнларини тест топширувчилар саломатлиги хавфсизлигини таъминлаган ҳолда ташкил этиш борасида масъулларга тегишли кўрсатма ва тавсияларни берган.

Фото: Aндижон вилояти матбуот хизмати

Маълумот учун, тест имтиҳонларини ўтказиш санаси Олий таълим муассасаларига ўқишга қабул қилиш бўйича давлат комиссияси томонидан Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳамда Давлат санитария хизмати хулосалари асосида белгиланган эди.

Фото: Aндижон вилояти матбуот хизмати

Aввалроқ Aндижон ҳокими вилоятдаги кириш имтиҳонлари ўтказиладиган ҳудудлар билан танишгани хабар берилган эди. Шунингдек, Шуҳрат Aбдураҳмонов «Aлишер Навоий» истироҳат боғидаги қурилиш ишларини кўздан кечиргани маълум қилинганди.