Тошкент шаҳри ва вилоятида коронавирус инфекциясига чалинган 2 нафар эркак вафот этди

Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида коронавирус инфекциясига чалинган 2 эркак вафот этди. Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлиги хабар берди.

Маълум қилинишича, биринчиси Зангиота туманида яшаган 64 ёшли К.Н. (эркак) бўлган.

Иккинчиси эса Учтепа туманида яшаган 73 ёшли Н.Қ. (эркак) бўлган.

Маълумот учун, мамлакатда умумий касалланиш ҳолатлари 35 109 тага тенг. Республикада 30 664 нафар бемор коронавирусдан соғайган.

Шунингдек, ҳозирда мамлакатда 4215 нафар беморга шифокорлар томонидан белгиланган стандартлар бўйича даво чоралари кўрилмоқда.

Aввалроқ Тошкентда коронавирусга чалинган 2 нафар бермор вафот этгани маълум қилинган эди.

Янгиликлар