Ўзбекистонда коронавирусга чалинганлар сони 35 000 нафардан ошди

Ўзбекистонда 16 август соат 17:00 ҳолатига кўра, коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 35 109 (+165) нафарни ташкил этмоқда. Бу ҳақида Соғлиқни сақлаш вазирлиги хабар берди.

Маълум қилинишича, янги касалланган беморларнинг

  • 149 нафари Тошкент шаҳрида,
  • 13 нафари Бухоро вилоятида
  • 3 нафари Андижон вилоятида тана ҳарорати кўтарилганлиги боис профилактика мақсадида ҳамда коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.

Айни пайтда Ўзбекистонда 30 664 нафар коронавирус инфекциясига чалинган фуқаролар (87 фоиз) соғайган.

Ҳозирда мамлакатда 4215 нафар беморга шифокорлар томонидан белгиланган стандартлар бўйича даво чоралари кўрилмоқда.

Янгиликлар