Тошкентда коронавирусга чалинган 2 нафар бемор вафот этди

Тошкент шаҳрида коронавирус инфекциясига чалинган 2 нафар бемор вафот этди. Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлиги хабар берди.

Маълум қилинишича, вафот этганларнинг бири Шайхонтоҳур туманида яшаган 66 ёшли М.Х. (аёл) бўлган.

Иккинчиси эса Чилонзор туманида яшаган 71 ёшли З.М. (эркак) бўлган.

Маълумот учун, мамлакатда умумий касалланиш ҳолатлари 34 944 тага етган. Республикада 30 043 нафар бемор коронавирусдан соғайган. 228 киши коронавирусдан вафот этган.

Шунингдек ҳозирда мамлакатда 4673 нафар беморга шифокорлар томонидан белгиланган стандартлар бўйича даво чоралари кўрилмоқда. Улардан 1021 нафари оғир, 285 нафари эса ўта оғир аҳволда.

Aввалроқ Тошкентда коронавирусга чалинган бемор вафот этгани ҳақида хабар берилган эди.

Янгиликлар