Булоқбоши ҳокими пахта режасини биринчи бажарган фермерга «Nexia-3» совға қилди

Андижон вилояти Булоқбоши туманидаги «Ширмонбулоқ фахри» фермер хўжалиги раҳбари Исроилова Муборакхонга «Nexia-3» автомашинаси топширилди. Бу ҳақда туман ҳокимлиги матбуот хизмати хабар берди.

Фото: Булоқбоши тумани ҳокимлиги матбуот хизмати

Маълум қилинишича, Булоқбоши тумани Бакир Ражапов массивидаги «Ширмонбулоқ фахри» фермер хўжалиги пахта топшириш шартномавий режасини туманда биринчи бўлиб бажарганлиги учун туман ҳокими Ўткирбек Мамуров фермер хўжалиги раҳбари Исроилова Муборакхонга «Xo‘jaobod fayz-M» МЧЖ кластери томонидан Nexia-3 топширилган.

«Тинимсиз меҳнат, агротехник тадбирларини ўз вақтида амалга оширилиши, ёқилғи мойлаш, минерал ўғит махсулотлари кластеримиз томонидан ўз вақтида ортиғи билан етказиб берилганлиги, сектор раҳбарлари ҳамда массив оқсоқолларини тажрибалари эвазига ҳосилимиз мўл бўлди», — дейди фермер.

Фото: Булоқбоши тумани ҳокимлиги матбуот хизмати

Шунингдек, «Ширмонбулоқ фахри» фермер хўжалиги раҳбари Исроилова Муборакхон 2020 йил 25,7 гектар ерга чигит экилгани ва биринчи теримда 88,5 тонна ўрнига 94,6 тонна пахта топшириб, режани ортиғи билан бажарганини таъкидлади.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Aндижон республикага пахта топшириш режасини 100 фоизга бажарганди. Шунингдек, Мингбулоқ туманида пахта топшириш режаси 100 фоизга бажарилгани маълум қилинганди.

Янгиликлар