Мингбулоқ туманида пахта топшириш режаси 100 фоизга бажарилди

Наманган вилояти Мингбулоқ тумани 2020 йилги пахта топшириш бўйича шартнома режасини 100,09 фоизга бажарди. Бу ҳақда туман ҳокимлиги ахборот хизмати хабар берди.

Фото: Мингбулоқ туман ҳокимлиги ахборот хизмати

Таъкидланишича, 2020 йил режасига кўра, мингбулоқлик пахтакорлар давлатга 35 050 тонна пахта хом ашёсини топшириши белгиланган бўлиб, 9 октябрь ҳолатига кўра, ҳудуддаги жами 298 фермер хўжалиги режани 100,09 фоизга бажариб, 35083 тонналик хирмон кўтарди. Пахта режасини бажариш бўйича Мингбулоқ тумани вилоятда Чортоқ туманидан кейин иккинчи бўлди.

Қайд этилишича, бунда фермер хўжаликлари ва кластер корхоналари ишчи-хизматчилари, Наманган шаҳридан ташриф буюрган минглаб хашарчилар, ихтиёрий равишда қўшимча даромад топиш мақсадидаги иш билан банд бўлмаган меҳнатга лаёқатли аҳоли ҳам фаол иштирок этган.

Aввалроқ Пахтаобод тумани вилоятда биринчи бўлиб пахта топшириш режасини бажаргани ҳақида хабар берилганди.

Янгиликлар