Марҳамат туманида пахта топшириш режаси 100 фоизга бажарилди

Aндижон вилояти Марҳамат тумани пахта топшириш шартномавий режасини 100 фоиздан ортиғи билан бажарди. Бу ҳақда туман ҳокимлиги ахборот хизмати «Tez News»га хабар берди.

Фото: «Tez News»

Таъкидланишича, Марҳамат туманида 4 минг 927 гектар ер майдонига чигит уруғи экилган бўлиб, давлатга 16 минг 250 тонна пахта ҳосили топшириш бўйича шартномалар тузилган.

Пахта ҳосилини 15 cентябрь санасидан териб олиш ишлари бошланган ҳамда 23 кун мобайнида йиғим-терим шартнома режаси 100,68 фоизга ошириб бажарилди.

Aввалроқ Булоқбоши туманида пахта топшириш режаси 100 фоизга бажарилгани ҳақида хабар берилганди.

Янгиликлар