Қоровулбозорда 37 нафар теримчига ҳоким томонидан совғалар топширилди (фото)
Қоровулбозор ҳокими «Навбаҳор» МФЙ ҳудудидаги «Ҳамро полвон» фермер хўжалиги далаларида пахта тераётган 37 нафар теримчига совғалар топширди. Бу ҳақда туман ҳокимлиги матбуот хизмати «Tez News»га хабар қилди.
Хабарга кўра, туман ҳокими Aкмал Остонов ҳамда Бухоро вилоят ИИБ бошлиғи ўринбосари «Навбаҳор» МФЙ ҳудудидаги «Ҳамро полвон» фермер хўжалиги далаларида бўлиб, у ерда пахта тераётган «Бнқиз» МЧЖ ишчи-ходимларига йиғим-терим жараёнида яратилган шарт-шароитлар, шунингдек, иш фаолияти жараёнида карантин қоидаларига мос равишда олиб борилаётганлиги билан танишган.
Қайд этилишича, кунлик 100 килограммдан ортиқ пахта териб, туман хирмонига ўз ҳиссасини қўшиб келаётган фаол теримчилар совғалар билан рағбатлантирилган. Таъкидланишича, шу куннинг ўзида терим бўлаётган ҳудудларни ўрганиш мобайнида жами 37 нафар теримчига совғалар берилган.
Аввалроқ Наманган вилоят ҳокими Норин туманидаги пахта теримчиларига совғалар топширгнаи ҳақида хабар берилган. Шунингдек, Қоракўлда пахтага 13 мингдан зиёд теримчи жалб қилингани маълум қилинган эди.