Наманган вилоят ҳокими Норин туманидаги пахта теримчиларига совғалар топширди (фото)

Наманган вилоят ҳокими Шавкатжон Абдураззоқов Норин туманидаги пахта теримчиларига совғалар топширди. Бу ҳақда вилоят ҳокимлиги матбуот хизмати хабар берди.

Фото: Наманган вилоят ҳокимлиги матбуот хизмати

Маълум қилинишича, вилоят ҳокими Шавкатжон Абдураззақов Норин туманидаги ўрганишлар давомида «Норин унумдор замини» муқобил машина трактор парки (ММТП) ҳудудидаги далаларда бўлган.

Фото: Наманган вилоят ҳокимлиги матбуот хизмати

Қайд этилишича, мазкур ММТПдаги «Жавлонбек ифтихори» фермер хўжалигида 48,6 гектар майдонга пахтанинг Султон нави экилган. Ушбу ҳудуднинг ҳар бир гектаридан ўртача 41 центнердан ҳосилдорлик кутилмоқда.

Фото: Наманган вилоят ҳокимлиги матбуот хизмати

Вилоят ҳокими пахта теримида ўзини кўрсатган теримчиларга эсдалик совғалари топшириб, ишларига унум ва барака тилаган ва теримчилар учун яратилган шароитлар билан қизиққан.

Фото: Наманган вилоят ҳокимлиги матбуот хизмати

«Меҳнатингиз ҳар қанча рағбат ва эътирофга арзийди. Асло бўшашманг, биз ҳам сизлардан хабар олишни канда қилмаймиз», — деди Шавкатжон Абдураззақов.

Фото: Наманган вилоят ҳокимлиги матбуот хизмати

Аввалроқ Наманган вилояти ҳокими Шавкатжон Абдураззақов Ахсикент кўчасидаги қурилиш ишлари билан танишгани ҳақида хабар берилган эди. Шунингдек, вилоят ҳокими Учқўрғон туманидаги «Қўрғонча» маҳалласи билан танишгани маълум қилинди.

Янгиликлар