Булоқбоши туманида пахта топшириш режаси 100 фоизга бажарилди

Aндижон вилояти Булоқбоши тумани давлатга 9,7 минг тонна пахта топшириб, йиллик режани 100,1 фоизга бажарди. Бу ҳақда туман ҳокимлиги матбуот хизмати хабар қилди.

Фото: Булоқбоши туман ҳокимлиги матбуот хизмати

Хабарга кўра, Булоқбоши туманида 2020 йил пахта ҳосили учун 2829 гектар майдонга «Aндижон-35» пахта нави экилиб, агротехника қоидалари асосида парваришланган. Маълум қилинишича, тумандаги 100 нафар фермер хўжалиги ўртасида «Хўжаобод Файз-М» МЧЖ пахта тўқимачилик кластер корхонаси билан 9700 тонна пахта хом ашёсини етказиб бериш бўйича контрактация шартномалари тузилган.

Фото: Булоқбоши туман ҳокимлиги матбуот хизмати

Таъкидланишича, туманда пахта йиғим теримига 15 cентябрдан киришилган бўлса, 23 иш кунида шартномавий режа 100.1 фоизга бажарилган. Шартномавий режадаги 9700 тонна ўрнига 9713 тонна пахта хом ашёси топширилиб, ҳосилдорлик ҳар гектар майдондан ўртача 34,9 центнерни ташкил этган.

Фото: Булоқбоши туман ҳокимлиги матбуот хизмати

Бундан аввал Улуғнордаги фермер хўжалиги пахта топшириш режасини биринчилардан бўлиб бажаргани ҳақида хабар берилган эди. Кейинчалик Бухорода Қоровулбозордаги фермер хўжалиги пахта топшириш режасини биринчилардан бўлиб ҳамда Фарғонадаги учта туманда пахта режаси бажарилгани маълум қилинганди.

Янгиликлар