Улуғнордаги фермер хўжалиги пахта топшириш режасини биринчилардан бўлиб бажарди

Aндижон вилояти Улуғнор тумани Намуна массивидаги «Бобуршоҳ» фермер хўжалиги қабул пунктига 18,1 тонна пахта топшириб, режани 110,3 фоизга бажаришга эришди. Бу ҳақда вилоят ҳокимлиги матбуот хизмати «Tez News»га хабар берди.

Фото: Aндижон вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати

Маълум бўлишича, 2020 йил 8,4 гектар ерга чигит экилган бўлиб, биринчи теримда 16,4 тонна пахта олиш режаллаштирилган.

«Бу йил 8,4 гектар ерга чигит эккан эдик. Тинимсиз меҳнат эвазига ҳосилимиз мўл бўлди. Биринчи теримдаёқ режадаги 16,4 тонна ўрнига 18,1 тонна пахта топшириб, режани ортиғи билан уддаладик. Юзимиз ёруғ бўлганидан мамнунмиз», — дейди «Бобуршоҳ» фермер хўжалиги раҳбари Қодиржон Қўзиев.

Aввалроқ Aндижонда электр корхонаси аёл ходимлари пахта теримига мажбуран чиқарилаётгани ҳақидаги хабарга муносабат билдирилганди.

Эслатиб ўтамиз, Aндижон ва Бухоро вилоятларида 15 cентябрдан, Самарқанд вилоятида эса 25 cентябрдан пахта терими бошланиши маълум қилинган.

Янгиликлар