Самарқандда пахта терими 25 сентябрдан бошланади

AОКA ҳузуридаги штабда 10 сентябрь, пайшанба куни 2020 йил пахта ҳосилини йиғиб-териб олишга бағишланган матбуот анжуманида Самарқанд вилоятида 2020 йилги пахта йиғим-терими 25 сентябрдан бошланиши маълум қилинди. Бу ҳақда Қишлоқ хўжалиги вазирлиги бошқарма бошлиғи Aкмал Шамсиев айтиб ўтган.

Кадр: YouTube

Қайд этилишича, 2020 йилги пахта ҳосилини йиғиб-териб олиш:

  • Фарғона вилоятида 10 сентябрдан;
  • Қорақалпоғистон Республикаси ҳамда Aндижон, Бухоро, Наманган, Қашқадарё, Сурхондарё ва Сирдарё вилоятларида 15 сентябрдан;
  • Жиззах, Навоий, Тошкент ва Хоразм вилоятларида 20 сентябрдан бошланиши белгиланган.

Маълумот учун, Ўзбекистонда 2020 йилда етиштирилган пахта хом ашёси йиғим-теримини ташкил этишда қўлда терилган 1 килограмм пахта учун биринчи теримда 1000 сўмдан, иккинчи теримда 1400 сўмдан кам бўлмаган меҳнат ҳақи тўлаш тавсия этилган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ 2020 йилги пахта йиғим-терими Фарғона ҳамда Наманган вилоятларида 10 сентябрдан бошлангани, Aндижонда 15 сентябрдан бошланиши маълум қилинди. Шунингдек, Ўзбекистоннинг айрим туманларида қўлда терилган пахта учун устама ҳақ берилиши ҳақида хабар берилган эди.

Янгиликлар