Наманганда пахта терими қачон бошланиши эълон қилинди

Наманган вилоятида пахта терими қачон бошланиши 10 сентябрь, пайшанба куни AОКA ҳузуридаги штабда 2020 йил пахта ҳосилини йиғиб-териб олишга бағишланган матбуот анжуманида эълон қилинди.

Кадр: YouTube

Маълум қилинишича, Наманган вилоятида 2020 йилги пахта йиғим-терим мавсуми 15 сентябрдан бошланиш графиги ишлаб чиқилган ва тасдиқланган.

Қайд этилишича, 2020 йилги пахта ҳосилини йиғиб-териб олиш:

  • Фарғона вилоятида 10 сентябрдан;
  • Қорақалпоғистон Республикаси ҳамда Aндижон, Бухоро, Қашқадарё, Сурхондарё ва Сирдарё вилоятларида 15 сентябрдан;
  • Жиззах, Навоий, Тошкент ва Хоразм вилоятларида 20 сентябрдан;
  • Самарқанд вилоятида 25 сентябрдан бошланиши белгиланган.

Маълумот учун, Ўзбекистонда 2020 йилда етиштирилган пахта хом ашёси йиғим-теримини ташкил этишда қўлда терилган 1 килограмм пахта учун биринчи теримда 1000 сўмдан, иккинчи теримда 1400 сўмдан кам бўлмаган меҳнат ҳақи тўлаш тавсия этилган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Қоровулбозорда 10 сентябрдан пахта терими бошлангани маълум қилинган эди. Шунингдек, Наманган вилоятида қўлда терилган пахта учун устама ҳақ берилмаслиги ҳақида хабар берилганди.

Янгиликлар