Aндижонда 15 сентябрдан пахта терими бошланиши маълум қилинди
AОКA ҳузуридаги штабда 10 сентябрь, пайшанба куни бўлиб ўтган 2020 йил пахта ҳосилини йиғиб-териб олишга бағишланган матбуот анжуманида Aндижон вилоятида пахта йиғим-терими 15 сентябрдан бошланиши маълум қилинди.
Шунингдек, 2020 йилги пахта ҳосилини йиғиб-териб олиш:
- Фарғона вилоятида 10 сентябрдан;
- Қорақалпоғистон Республикаси ҳамда Бухоро, Қашқадарё, Наманган, Сурхондарё ва Сирдарё вилоятларида 15 сентябрдан;
- Жиззах, Навоий, Тошкент ва Хоразм вилоятларида 20 сентябрдан;
- Самарқанд вилоятида 25 сентябрдан бошланиши белгиланган.
Маълумот учун, Ўзбекистонда 2020 йилда етиштирилган пахта хом ашёси йиғим-теримини ташкил этишда қўлда терилган 1 килограмм пахта учун биринчи теримда 1000 сўмдан, иккинчи теримда 1400 сўмдан кам бўлмаган меҳнат ҳақи тўлаш тавсия этилган.
Мавзуга доир: Фарғонада пахта терими 10 сентябрдан бошланди
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Ўзбекистоннинг қайси туманларида қўлда терилган пахта учун устама ҳақ берилиши ҳақида хабар берилган эди. Кейинчалик Қоровулбозорда 10 сентябрдан пахта терими бошлангани маълум қилинди.