Universalbank пластик карталардан пул маблағлари ечиб олиниши борасидаги вазиятни изоҳлади
Пул Unired иловаси орқали турли банкларнинг карталаридан ўғирланганлиги маълум қилинди.
11 ноябрь куни эрталаб баъзи Universalbank мижозлари банк карталарида маблағ етишмаётганлигига дуч келишди. Бу ҳақда банк матбуот хизмати хабар берди.
Бугунги кунда банк киберхавфсизлик маркази билан ушбу ҳодисани текширмоқда.
Сўнгги маълумотларга кўра, анти-фрод тизими муаммоларни аниқлади, банк Unired иловасидаги барча жараёнлар вақтинчалик тўхтатилди. Бир неча юз миллион сўм Universalbank томонидан музлатилди.
«Биз бўлиб ўтган воқеаларга жиддий ёндашамиз ва тегишли органлар билан яқиндан ҳамкорлик қилиб, ушбу воқеани текширмоқдамиз. Содир бўлган нохушлик сабабли, банкимиз Unired иловасидаги барча операциялар вақтинча тўхтатилди. Ушбу қарор мижозларимизнинг маблағларини ҳимоя қилишни кучайтиришга қаратилган эҳтиёт чораси сифатида қабул қилинди. Шунингдек, биз банкнинг антифрод тизими орқали музлатилган маблағларни қайтариш учун барча зарур чораларни кўрмоқдамиз», — дея хабар беради таҳририят.
Универсалбанк банк хизматларининг юқори даражадаги хавфсизлиги ва ишончлилигини таъминлашга содиқлигини таъкидлаб, зарар кўрган мижозлардан ГУВД киберхавфсизлик бўлимига ёки банкнинг Афросиёб кўчаси, 14 манзилида жойлашган офисга мурожаат қилишларини сўрайди. Ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари вазиятни тўла ўрганиб чиққач, мижозларга пул қайтарилади.
Қўшимча маълумот олиш учун мижозларли қўллаб-қувватлаш хизматига +998 (71) 200-11-10 телефон рақами орқали мурожаат қилишлари мумкин.