Самарқандда товламачилик қилмоқчи бўлган шахс ушланди

Самарқандда товламачилик қилмоқчи бўлган шахс ушланди. Бу ҳақда ИИВ хабар берди.

Фото: ИИВ

Хабарга кўра, 16 февраль куни Самарқанд шаҳрида яшовчи Ж.З. исмли аёл таниши, унинг қўл телефонида бўлган шахсий видео ҳамда фотосуратларини интернет ижтимоий тармоқларига тарқатиш билан қўрқитиб, тарқатмаслик эвазига 20 минг АҚШ доллари талаб қилаётганлигини билдириб, унга нисбатан қонуний чора кўришни сўраган.

1994 йил туғилган, Рудакий кўчасида яшовчи Ж.З.дан 20 минг АҚШ доллари миқдоридаги пулларни товламачилик йўли билан олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланиб ҳужжатлаштирилди.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 165-моддаси (Товламачилик) 3-қисми «а» банди билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Аввалроқ, Қашқадарёда қиз ва онасини шарманда қилмоқчи бўлган товламачи ушлангани ҳақида хабар берган эдик.

Янгиликлар