Қашқадарёда қиз ва онасини шарманда қилмоқчи бўлган товламачи ушланди

Қашқадарёда қиз ва онасини шарманда қилмоқчи бўлган товламачи ушланди. Бу ҳақда NasafNews хабар берди.

Фото: NasafNews

Хабарга кўра, фуқаро И.Қ. Қарши шаҳар ИИО ФМБ бошлиғи номига ариза билан мурожаат қилиб, 21 ёшли Шахзод Х., унинг қизи С. билан телефон орқали бўлган сўзлашувларини ёзиб олиб, қариндошларига тарқатмаслик эвазига 1000 АҚШ доллари миқдоридаги пулларни талаб қилаётганлигини маълум қилиб, унга нисбатан қонуний чора кўришни сўраган.

Таъкидланишича, 9 февраль куни Ш. Х. товламачилик йўли билан И.Қ. дан қизи С. билан ўрталарида бўлиб ўтган сўзлашувларни яқин қариндошларига тарқатмаслик эвазига махсус кимёвий ишлов берилган 1000 АҚШ доллари миқдоридаги пулларни олган вақтида ушланиб, ушбу пуллар ашёвий далил тариқасида расмийлаштирилиб олинган.

Мазкур ҳолат юзасидан Қарши шаҳар ИИО ФМБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 165-моддаси 1-қисми (товламачилик) билан жиноят иши қўзғатилган.