Самарқандда 18 август куни ҳаво булутли бўлади
«Ўзгидромет» 18 август куни Самарқанд вилоятида қандай об-ҳаво кузатилишини маълум қилди.

Фото: «Depositphotos»
Унга кўра, ҳаво бироз булутли бўлади, баъзи жойларда ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди.
Шарқий шамол йўналишини ўзгартириб, ғарбдан 7—12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 15—20 м/с гача кучайиши мумкин.
Ҳарорат кечаси 18—23 даража, кундузи 28—33 даража иссиқ бўлади.