Андижонда тез ёрдам хизматига махсус жиҳозланган «Volkswagen» топширилди

Андижон вилоятида тез ёрдам хизматига «Volkswagen» топширилди. Бу ҳақда вилоят ҳокимлиги ахборот хизмати хабар берди.

Фото: Андижон вилоят ҳокимлиги матбуот хизмати

Хабарга кўра, аввал ҳам вилоят тез тиббий ёрдам хизматига 8 та янги «Damas» автомобили топширилган. Муассасага 16 сентябрь, чоршанба куни ҳам махсус жиҳозланган «Volkswagen» автомашинаси сотиб олиб келтирилди. Вилоят ҳокими ушбу автомобилда беморларга тиббий хизмат кўрсатиш учун яратилган шароитлар билан яқиндан танишди.

Фото: Андижон вилоят ҳокимлиги матбуот хизмати

Маълум қилинишича, Республика тез тиббий ёрдам маркази Андижон филиали автосафи босқичма-босқич ана шундай замонавий автомобиллар билан бойитиб борилиши режалаштирилган.

Фото: Андижон вилоят ҳокимлиги матбуот хизмати

Фото: Андижон вилоят ҳокимлиги матбуот хизмати

Аввалроқ Андижонда тез ёрдам хизматига 8 та янги «Damas» автомобили топширилгани, Нарпайда тез тиббий ёрдам бўлимларига 5 та «Damas» топширилгани ҳақида хабар берилганди. Шунингдек, «Volkswagen Caddy» тез тиббий ёрдам машиналари Самарқандга етказиб берилган.

Янгиликлар