Тикланиш ва тараққиёт жамғармасидан Сурхондарё ва Тошкент ҳокимликларига 60 млн доллар кредит ажратилади
Тикланиш ва тараққиёт жамғармасидан Сурхондарё ва Тошкент ҳокимликларига 60 миллиион доллар кредит ажратилади. Бу ҳақда «Газета.uz» хабар берди.
Таъкидланишича, Шавкат Мирзиёев «Сурхондарё вилояти ва Тошкент шаҳрида махсус иқтисодий ва кичик саноат зоналари фаолиятини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги фармонни имзолади. Ҳужжатга кўра, Термиз эркин иқтисодий зонаси ҳудудини қисқартириш ҳисобига тегишли инфразилма объектлари билан таъминланган Термиз халқаро савдо маркази эркин савдо зонаси ҳамда «Термиз халқаро савдо маркази эркин савдо зонаси дирекцияси» давлат унитар корхонаси ташкил этилади. Ушбу лойиҳани амалга ошириш учун Тикланиш ва тараққиёт жамғармасидан 20 миллион доллар ажратилади.
Термиз халқаро савдо маркази ҳудудида:
- Замонавий технологиялар асосида маҳсулотларни қабул қилиш, сақлаш, қайта ишлаш, саралаш ва қадоқлаш хизматлари ҳамда электрон савдо порталлари ташкил этилади;
- «ягона дарча» ва интерактив механизмлар асосида божхона, солиқ, сертификация, фитосанитария, ветеринария, транспорт, банк ва валюта айрибошлаш, мобил алоқа ҳамда мижозлар учун тиббиёт ва меҳмонхона, автотранспорт воситаларига техник хизмат кўрсатиш ва бошқа хизматлар йўлга қўйилади;
- Афғонистон фуқаролари ва ушбу давлат ҳудудидан кирувчи бошқа давлат фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахсларнинг, истисно тариқасида, Ўзбекистонга кириш визасини расмийлаштирмасдан, шахсий ва паспорт назоратидан ўтган ҳолда (вақтинчалик рўйхатдан ўтмасдан) ўн кун давомида ҳудудга кириш, ҳудудда бўлиш ва ундан чиқиш тартиби жорий этилади;
- Фаолият юритаётган тадбирколар томонидан чет эл фуқароларига ва фуқаролиги бўлмаган шахсларга реализация қилинадиган ҳамда Афғонистон ҳудудига олиб чиқиладиган товарлар ва хизматлар экспортга тенглаштирилади;
- Чет эл товлари «эркин божхона зонаси» божхона режимига расмийлаштириш орқали жойлаштирилади ҳамда истисно тариқасида ушбу товарлар билан чакана савдо операцияларини амалга оширишга рухсат этилади;
- Ўзбекисотн ҳудудида бўлган хорижий давлат фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахслар ҳаракатланиш ҳужжатлари асосида алоҳида назорат ўтказиш пункти орқали ўтади ва ортга қайтишда фақат кирган назорат ўтказиш пункти орқали рухсат этилади.
Қайд этилишича, Термиз халқаро савдо маркази ҳудудига Афғонистон томонидан кириш ва ундан чиқиш «Термиз—автойўл» ўтказиш пунктидан махсус техник воситалари билан жиҳозланган алоҳида йўлак (коридор) орқали белгиланган тартибда амалга оширилади.
Таъкидланишича, саноат кооперациясини чуқурлаштириш, янги иш ўринларини яратиш мақсадида Тошкент шаҳрининг Сергели туманида Сергели индустриал парки кичик саноат зонаси ташкил этилган.
Шунингдек, Вазирлар Маҳкамасига ўн кун ичида захира жамғармаси ҳисобидан Термиз халқаро савдо маркази ва Сергели шаҳридаги саноат парки дирекцияларига 5 миллиард сўм ажратилишини таъминлаш тўғрисида буйруқ берилди.
Сурхондарё ва Тошкент шаҳар ҳокимликларига кредитлар ажратилиши 3 йил муддатга, шу жумладан, бир йиллик имтиёзли даврга 6 ойлик LIBOR +2 фоиз ставка билан қурилиш-монтаж ишлари ва зарур инфратузилмани қуриш учун берилиши кўзда тутилган.
Сурхондарё вилояти ҳокимлигига Термиз халқаро савдо маркази объектлари қурилишига 20 миллион доллар, Тошкент шаҳар ҳокимлигига эса Сергели индустриал парки объектлари қурилишига 40 миллион доллар кредит ажратилади.
Шунингдек, Термиз эркин иқтисодий зонаси, Термиз халқаро савдо маркази ва Сергели индустриал парки ҳудудида қурилиши тугалланган объектлар ўрнатилган тартибда фойдаланишга қабул қилингандан сўнг ишчи гуруҳи томонидан белгиланган қийматда ва тартбида («Теrmez Cargo Centre» МЧЖ объектларидан ташқари) Термиз иқтисодий зонаси, Термиз халқаро савдо маркази ва Сергели индустриал парки дирекциялари томонидан ошкора савдолар ўтказиш йўлиб билан талабгорларга сотилади ёки лизинг асосида берилади.
Аввалроқ Самарқандда 2020 йилда саноат маҳсулотлари ишлаб чиқариш ҳажми 16,6 триллион сўмга етгани ҳақида хабар берилганди.