Бухоролик мактаб битирувчиси бир вақтда 7 та олийгоҳ талабаси бўлди

Бухоро шаҳридаги 34-умумтаълим мактаби битирувчиси Диёра Норова бир вақтда 7 та нуфузли олийгоҳ талабасига айланди. Бу ҳақда вилоят ҳокимлиги мвтбуот хизмати хабар берди.

Фото: Бухоро вилоят ҳокимлиги мвтбуот хизмати

Маълум қилинишича, битирувчи қиз Cambridge International College, International Management Institute of Central Asia, MDIS Tashkent, British Management University in Tashkent, Webster University in Tashkent, Team University, ISMA University каби олийгоҳларга талабаликка қабул қилинган.

Аввалроқ наманганлик 2 ўқувчи бир вақтнинг ўзида 10 дан ортиқ олийгоҳларга, бухоролик яна бир мактаб битирувчиси 4 та хорижий ОТМга грант асосида қабул қилинган эди.

Янгиликлар