Фарғонада 1 млн сўмлик телефон ўғирлаган шахс қўлга олинди

Фарғона вилояти Қўқон шаҳрида шаҳар Ички ишлар бошқармаси ходимлари томонидан телефон ўғирлаган шахс қўлга олинди. Бу ҳақда вилоят Ички ишлар бошқармаси хабар қилди.

Хабарга кўра, 15 август куни фуқаро О.М. ИИБга мурожаат қилиб, номаълум шахслар Навбаҳор кўчасида жойлашган савдо мажмуасида сумкаси ичида бўлган, нархи 1 000 000 сўмлик «Samsung Galaxy А-20» русумли телефон аппаратини яширин равишда ўғирлаб кетганини маълум қилган.

Мазкур ҳолат юзасидан Қўқон шаҳар Ички ишлар бошқармаси ФМБ ҳузуридаги тергов бўлинмаси томонидан Жиноят кодексининг 169-моддаси 2-қисми «а» банди билан жиноят иши қўзғатилган. Олиб борилган тезкор қидирув ҳаракатлари давомида ушбу жиноятни М.Д. содир этганлиги аниқланиб, унга нисбатан суд томонидан қамоққа олиш тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланилган.

Аввалроқ Фарғонада 44 бош қўйни салкам 64 миллион сўмга сотиб олиб, пулни бермаган шахс қўлга олингани ҳақда хабар берилганди.

Шунингдек, Қувада танишининг уйидан бир қоп картошка ва 450 минг сўмлик телефон ўғирлаган шахс ҳам қўлга олинган.

Янгиликлар