Ўзбекистонда 18 август куни 591 кишида коронавирус аниқланди. 5 нафар бемор вафот этди
Ўзбекистонда 18 август соат 23:30 ҳолатига кўра, коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 36 518 (+166) нафарни ташкил этмоқда. Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлиги хабар берди.
Маълум қилинишича, янги касалланиш ҳолатларининг 158 нафари Тошкент вилоятида ҳамда 8 нафари Сурхондарё вилоятида тана ҳарорати кўтарилганлиги боис профилактика мақсадида ҳамда коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.
Мамлакатда 18 август куни 591 ҳолатда касаллик қайд этилган бўлиб, барчаси тана ҳарорати кўтарилганлиги боис профилактика мақсадида ҳамда коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.
Шунингдек, Яшнобод туманида яшаган 60 ёшли Д.П. (аёл), Учтепа туманида яшаган 52 ёшли А.Э. (эркак), Юнусобод туманида яшаган 67 ёшли М.Ю. (аёл), Ангрен шаҳрида яшаган 61 ёшли М.Г. (аёл) ҳамда Учтепа туманида яшаган 44 ёшли У.И. (эркак) — жами 5 киши вафот этди.
Ҳозирда касаллик қайд этилган жами 36 518 нафар бемордан 32 223 нафари соғайиб, даволаниш кўрсаткичи 88 фоизни ташкил этмоқда.
Айни пайтда тиббиёт муассасаларида даволанаётган 4052 нафар бемордан 411 нафари оғир, 125 нафари эса ўта оғир аҳволда.
Эслатиб ўтамиз, 17 август куни Ўзбекистонда 598 кишида коронавирус аниқланган. 6 киши вафот этган.