Тошкентда 5 баллик магнит бўронлари бўлиши айтилди
Эртага, 19 сентябрь куни Тошкент шаҳрида кечга яқин 5 баллик магнит бўронлари бўлиши прогноз қилинмоқда.
“Эрталаб соат саккизларда магнит бўронлари кучсиз фазада бўлади ва тушдан кейин Kp индекси 5-6 баллгача кўтарилади. Бўрон кечга қадар давом этади. Магнит бўронларининг организмга салбий оқибатларини юмшатиш мақсадида, овқатланиш рационига балиқ ва кўкат маҳсулотларини киритиш, кўпроқ истеъмол қилиш тавсия этилади. Магнит бўронларининг G3 даражаси кузатилган даврда кўпчиликда бош қисмининг орқа томонида бироз оғриш кузатилади. Бу пайтда шу каби инсонларга камроқ ҳаракат қилиш ҳамда уйда кўпроқ ўтириш тавсия этилади”, дейди Астрономия институти ходими.
Маълум қилинишича, магнит бўронлари 3 соатлик муддат оралиғида давом этиши мумкин.