Ўзбекистон орқали 10 млрд сўмлик контрабанда тамаки маҳсулотларини ўтказмоқчи бўлишди

Сурхондарьё вилоятида 10 млрд сўмлик тамаки маҳсулотлари контрабандаси тўхтатиб қолинди, хабар берди вилоят божхона бошқармаси матбуот хизмати.

«Сариосиё» темирйўл божхона чегара постида Тожикистон томон йўналаётган поезд кўздан кечирилди. Вагонлардан бирида ҳужжатларда кўрсатилмаган товарлар топилди.

Мутахассислар 10 млрд 20 млн сўмлик Esse Change сигаретларини топишди. Тамаки маҳсулотларини божҳона назоратидан яширинча олиб ўтмоқчи бўлишган.

Айни дамда божхона идоралари тергов ишларини олиб бормоқда.

Янгиликлар