Сирдарёда «темир датар»га киритилган 731 та оилага салкам 601 млн сўм пул тарқатилди

Сирдарё вилоятида «темир датар»га киритилган 731 та оилага салкам 601 миллион сўм пул тарқатилди. Бу ҳақда Халқ қабулхонаси матбуот хизмати «Tez News»га хабар берди.

Фото: Халқ қабулхонаси матбуот хизмати

Маълум қилинишича, Сирдарё вилояти туман ва шаҳар ҳокимликлари, сектор раҳбарлари, Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлимлари, мутасадди ташкилотлар ва маҳалла фаоллари иштирокида вилоят ҳудудидаги ижтимоий ҳимояга муҳтож аҳоли қатламидан 7721 та оиланинг 30 507 нафардан иборат аъзоcи янгидан шакллантирилган «темир дафтар» рўйхатига киритилган.

Фото: Халқ қабулхонаси матбуот хизмати

Қайд этилишича, Сирдарё вилоятидаги Халқ қабулхоналари томонидан «темир дафтар» рўйхатига киритилган ҳар бир оиланинг ҳақиқий аҳволини ўрганиш орқали рўйхатга асосли киритилганлиги ҳолатлари ҳамда тарқатилаётган пул маблағларининг ўз эгаларига тўлиқ ва ўз вақтида етиб борилиши кунлик ўрганиб борилмоқда.

Фото: Халқ қабулхонаси матбуот хизмати

Жумладан, Гулистон туманидаги Халқ қабулхонаси ходимлари томонидан «темир дафтар»га киритилган 731 та оиланинг 2731 нафардан иборат аъзоcига ажратилган жами 600 миллион 820 минг сўм бўлган бир марталик ёрдам пулларининг тарқатилиши жойларга чиқиб мониторинг қилинган.

Aввалроқ Бухорода эҳтиёжманд оилаларга 12 миллиард сўмдан ортиқ моддий ёрдам пуллари берилгани маълум қилинган эди.

Кейинчалик Наманганда «темир дафтар»даги оилаларга 17 миллиард сўмдан ортиқ маблағ тарқатилгани ҳақида хабар берилди.