Бухорода эҳтиёжманд оилаларга 12 млрд сўмдан ортиқ моддий ёрдам пуллари берилди (фото)

Бухоро вилоятида 2020 йил 13 август ҳолатига кўра 12 миллиард сўмдан ортиқ моддий ёрдам пуллари тарқатилди. Бу ҳақда вилоят матбуот хизмати хабар берди.

Фото: Бухоро вилояти матбуот хизмати

Маълум қилинишича, 12 август ҳолатига кўра Бухоро вилоятида шаҳар ва туманлардаги жами 453 маҳаллада яшовчи 13 230 та оиланинг 48 748 нафар аъзосига умумий 10 миллиард 724 миллион 560 минг сўм маблағ етказиб берилди. Жумладан, Вобкент туманида рўйхатга олинган 861 та оиланинг 3265 нафар аъзосига жами 718 миллион 300 минг сўм миқдордаги бир марталик моддий ёрдам пуллари тарқатилди. Ушбу ишларда туман ҳокими Баҳодир Вафоев иштирок этган.

Фото: Бухоро вилояти матбуот хизмати

Қайд этилишича, «Саховат ва кўмак» ҳаракати доирасида Бухоро туманида 36 та маҳаллада истиқомат қилаётган жами 5697 нафар ижтимоий ҳимояга муҳтож аҳоли вакилига умумий қиймати 1 миллиард 312 миллион 740 минг сўм маблағ ажратилган ҳамда 13 август куни ҳудуд секторлари раҳбарлари томонидан тарқатилган. Aниқроқ айтганда, биринчи секторда 335 та, иккинчи секторда 441 та, учинчи секторда 577 та, тўртинчи секторда 203 та оилага бир марталик рағбат пуллари тарқатилган.

Фото: Бухоро вилояти матбуот хизмати

Шунингдек, «Вақф» хайрия жамоат фонди жамғармаси ҳисобидан Қоракўл туманида 4 нафар имом оилаларига 12 миллион сўм пул маблағлари элтиб берилган.

Фото: Бухоро вилояти матбуот хизмати

Маълумот учун, Бухоро туманида 29—30 июль кунлари, яъни Қурбон ҳайити айёми арафасида «Саховат ва кўмак» жамғармаси ҳисобидан ҳудуддаги 1415 та оилага 957,8 миллион сўм маблағ тарқатилган.

Aввалроқ Бухорода эҳтиёжманд оилаларга 14,4 миллиард сўмлик моддий ёрдам берилиши ҳақида хабар берилган эди.

Кейинчалик Қоракўлда «темир дафтар»га киритилган оилаларга қарийб 2 миллиард сўм тарқатилгани маълум қилинганди.

Янгиликлар