Ўзбекистонда шошилинч тиббий ёрдам бўйича ягона ахборот тизими ишлаб чиқилади
Ўзбекистонда шошилинч тиббий ёрдам бўйича ягона ахборот тизимини ишлаб чиқиш режалаштирилмоқда. Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлиги матбуот хизмати хабар берди.
Хабарга кўра, ушбу масала 2020–2021 иқтисодиётда таркибий ислоҳотларни тиклаш ва давом эттириш юзасидан чора-тадбирларни амалга ошириш бўйича «Йўл харитаси»да айтилган.
Шошилинч тиббий ёрдам жараёнларини реал вақт режимида кузатиб бориш, қўнғироқлар ва беморларга хизмат кўрсатиш сифатини электрон қайд этиш жорий этилади.
Маълумот учун, тизимни ишлаб чиқиш муддати 2020 йил октябрь деб белгиланди. Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги, Молия вазирлиги, Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги ижрони бажаради. Халқаро ривожланиш уюшмаси кредити эса молиялаштириш манбаси этиб тайинланди.
Аввалроқ Андижонда тез ёрдам хизматига махсус жиҳозланган «Volkswagen» ва 8 та янги «Damas» автомобиллари топширилгани ҳақида хабар қилинганди.