Ўзбекистонда мансабдорлар коррупцияга оид жиноятлар оқибатида неча миллиард пул ўғирлагани маълум бўлди
Ўзбекистонда мансабдор шахслар коррупцияга оид жиноятлар оқибатида 200 миллиард сўмдан ортиқ пул ўғирлагани маълум бўлди. Бу ҳақда Коррупцияга қарши курашиш агентлиги ахборот хизмати хабар берди.
Таъкидланишича, 2020 йилнинг 9 ойи давомида ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар томонидан жами 838 та коррупция ҳолати юзасидан жиноят иши қўзғатилган бўлиб, шундан судларга юборилган 454 та жиноят иши бўйича 647 та мансабдор шахс жиноий жавобгарликка тортилган.
Шунингдек, коррупцион ҳуқуқбузарликлар содир этган мансабдор шахсларнинг энг катта қисми, яъни 261 нафари Жиноят кодексининг 167-моддасида кўрсатилган жиноятларни содир этган.
Жиноят кодексининг
- 168-моддаси билан 116 нафар шахс;
- 184-моддаси билан 68 нафар шахс;
- 210-моддаси билан 56 нафар шахс;
- 205-моддаси билан 24 нафар шахс;
- 206-моддаси билан 9 нафар шахс;
- 207-моддаси билан 15 нафар шахс;
- 209-моддаси билан 7 нафар шахс жиноий жавобгарликка тортилган.
Жиноий жавобгарликка тортилган мансабдор шахснинг 4 нафари республика миқёсидаги, 15 нафари вилоят миқёсидаги, 626 нафари шаҳар-туман миқёсидаги мансабдорларни ташкил қилади.
Жавобгарликка тортилган шахслар фаолият юритган соҳалар кесими бўйича таҳлил натижалари кўра,
- 7 нафар ҳоким ўринбосари;
- 1 нафар прокуратура;
- 1 нафар Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти;
- 13 нафар Мажбурий ижро бюроси;
- 1 нафар адлия;
- 59 нафар ИИВ ходими;
- 6 нафар ДСҚ ходими, 1 нафар божхона;
- 2 нафар Миллий гвардия;
- 3 нафар Мудофаа вазирлиги;
- 57 нафар соғлиқни сақлаш вазирлиги;
- 8 нафар бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги;
- 15 нафар Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги;
- 89 нафар халқ таълими вазирлиги;
- 36 нафар мактабгача таълим вазирлиги;
- 34 нафар банк раҳбарлари;
- 184 нафар уставида давлат улуши мавжуд бўлган хўжалик юритувчи субъектларнинг раҳбари жиноий жавобгарликка тортилган.
Қайд этилишича, 2020 йилнинг 9 ойи давомида коррупцион жиноятлар оқибатида 200 миллиард сўмдан ортиқ моддий зарар етказилган.
Аввалроқ Ўзбекистонда ўтган 9 ойда қанча бюджет маблағлари асоссиз сарфлангани маълум бўлгани ҳақида хабар берилганди.