Россия президенти ўзбекларга раҳмат айтди

Президент Шавкат Мирзиёев раислигида Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги давлат раҳбарлари кенгашининг мажлиси бўлиб ўтиши ҳақида хабар берилган эди.

Фото: Президент матбуот хизмати

Кенгаш мажлисида иштирок этган Россия Федерацияси Президенти Владимир Путин Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги ташкилотига аъзо давлатларнинг ҳамкорликда олиб борган фаолияти 2020 йилда барча соҳаларда ривожлашда давом этганини таъкидлаган:

«Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги ташкилотига аъзо давлатлар ҳамкорлиги 2020 йилда, умуман олганда, барча йўналишлар бўйича ривожланишда давом этди. Бугунги давлат раҳбарлари кенгаши сессиясида тасдиқлаш учун тайёрланган битимларнинг йирик тўплами буларнинг далили сифатида хизмат қилади. Бунинг учун ўзбек дўстларимизга яна бир бор миннатдорчилик изҳор этмоқчиман».

Аввалроқ Ўзбекистон Президенти  Шавкат Мирзиёев раислигида Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги давлат раҳбарлари кенгашининг мажлиси бўлиб ўтиши ва Ўзбекистоннинг МДҲ ташкилотидаги раислиги якунларига шарҳ берилгани ҳақида хабар қилинганди. Шунингдек, Шавкат Мирзиёев Россия ҳукумати раиси ўринбосарини қабул қилгани хабар қилинган. Учрашувда Ўзбекистоннинг Евроосиё иқтисодий иттифоқи билан ҳамкорлиги ва МДҲ доирасидаги мулоқотларни давом эттириш масалалари юзасидан фикр алмашилган.

Янгиликлар