Байден президентликнинг биринчи кунида қандай фармонларни имзолаши маълум бўлди

АҚШда 20 январь куни сайланган президент Жо Байденнинг инаугурацияси бўлиб ўтади. Маросимдан сўнг Оқ уйнинг янги раҳбари зудлик билан Дональд Трампнинг баъзи қарорларини бекор қиладиган бир нечта фармонларни имзоламоқчи, деб ёзади «BBC».

Фото: «Reuters»

Шундай қилиб, Байден маъмурияти Оқ уйда биринчи 100 кун ичида 100 миллион дозада коронавирусга қарши вакцинани тарқатишини ваъда қилган. «Менинг маъмуриятим биринчи кундан бошлаб ушбу вируснинг олдини олиш бўйича қатъий чораларни кўришни бошлайди», — дейди у.

Жо Байден, шунингдек, АҚШнинг Париждаги иқлим шартномаларида аъзолигини қайта кўриб чиқмоқчи. Унинг фикрича, бунгача Трамп АҚШни кераксиз мажбуриятлар билан боғлаган. Хитой эса бу меъёрларга риоя қилмаганлиги учун айни вақтда бозорда унинг компаниялари устунликка эга. Янги президент, шунингдек, Қўшма Штатлардаги экологик стандарт талабларини кучайтиришни ваъда қилмоқда.

Байден бир неча мусулмон давлатлари фуқароларининг мамлакатга саёҳат қилишни тақиқлаш тўғрисидаги фармонини ҳам бекор қилмоқчи. Тақиқ 2017 йилда қабул қилинган. Президент штатларни Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотига қайтариш ниятида. Аввалроқ Трамп ўз ходимларини Хитойга коронавируснинг ҳақиқий хавфини яширишда ёрдам беришда айблаган эди.

Бундан ташқари, АҚШнинг янги президенти Мексика билан девор қурилишини бекор қилишни хоҳлайди. У учун деворнинг қурилиши пулни беҳуда сарфлаш демакдир. Байден, шунингдек, федерал муассасалар ҳудудида ва бир штатдан иккинчисига саёҳат қилишд ниқоб тақишни мажбурий қилмоқчи.

Аввалроқ АҚШда 70 йиллик анъана бузилиб, Мелания Трамп Байденнинг рафиқасини Оқ уйга таклиф қилишдан бош тортгани ҳақида хабар берилган эди.