Трамп Оқ Уйни тарк этди — видео

АҚШнинг 45-президенти Дональд Трамп ва унинг хотини Мелания бош қароргог — Оқ Уйни тарк этди. Бу ҳақда «РИА Новости» хабар берди.

Фото: «ТАСС»

Таъкидланишича, Трампнинг ёрдамчилари юкларни шошилганча вертолётга юклаган, улар орасида эса қиммат брендлардаги чамадонларни кўриш мумкин. Трамп офисдан ярим соат олдин кетиши керак эди, аммо у Оқ Уйда кўпроқ вақт қолиб кетган. Дональд ва Мелания Трамплар Флорида штатига йўл олган.

Маълумот учун, 2020 йил ноябрь ойида бўлиб ўтган президентлик сайловларида Трамп демократ Жо Байденга ютқазган эди. Байденнинг инаугурацияси эса бугун бўлиб ўтади. Ишга келган биринчи кунида у бир қатор фармонларни имзолашни режалаштирмоқда, жумладан, Мексика билан девор қурилишини тугатиш, АҚШни Парижнинг иқлим келишувига қайтариш ва Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотидан чиқишни тугатиш шулар қаторига киради.