Наманганнинг икки тумани чегараси ўзгартирилади

Сенатининг «Наманган вилоятининг Тўрақўрғон ҳамда Наманган шаҳри таркибидаги Давлатобод тумани чегараларини ўзгартириш тўғрисида»ги қарори лойиҳаси муҳокамага қўйилди.

Ҳужжатга кўра, Вазирлар Маҳкамасининг таклифи қабул қилиниши ва Наманган вилоятининг Тўрақўрғон ва Наманган шаҳри таркибидаги Давлатобод тумани ҳудуди чегаралари ўзгартирилиши белгиланмоқда.

Тўрақўрғондан 472,2 гектар (шундан 416,9 гектар қишлоқ хўжалиги) ер майдони Давлатобод тумани таркибига ўтказилади. Давлатобод туманининг ўзгартирилаётган ҳудудлари чегараларининг тавсифи ва картографик чизмаси чегаралари чизиғи тавсифи тасдиқланади.

Шунингдек, лоёиҳада ҳужжат иловалари берилмаслиги келтирилган. Қолаверса, Вазирлар Маҳкамаси қарор ижроси бўйича комплекс чора-тадбирлар амалга оширилишини таъминлаши қайд этилган.

Янгиликлар